Ҳусановга “Сити”дан хушхабар!

  • 3 сентябрь, 19:52
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” Европа қитъасининг энг нуфузли халқаро мусобақаси –  Чемпионлар Лигасининг 2025-2026 йилги мавсуми учун 25 нафар футболчидан иборат қайдномасини турнир бош ташкилотчиси УЕФАга тақдим этди.

Tecno

Эътиборли жиҳати, рўйхатдан ёзги трансфер ойнасида жамоага қўшилган Жанлуижи Доннарумма, Райан Аит-Нури, Маркус Беттинелли, Райан Шерки, Тижани Рейндерс ва Жеймс Траффорд каби футболчилар ҳам жой олди.

Шунингдек, Хосеп Гвардиола янги мавсумда Чемпионлар лигасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановга ишонч билдирадиган бўлди.

“Манчестер Сити”нинг УЕФА Чемпионлар Лигаси учун қайдномаси қуйидагича кўриниш олди:

Райан Аит-Нури

Натан Аке

Маркус Беттинелли

Оскар Бобб

Райан Шерки

Рубен Диаш

Жереми Доку

Жанлуижи Доннарумма

Фил Фоден

Нико

Йошко Гвардиол

Эрлинг Холанд

Родри

Абдуқодир Ҳусанов

Матео Ковачич

Омар Мармуш

Матеус Нунес

Штефан Ортега

Теяни Рейндерс

Савио

Бернарду Силва

Жон Стоунс

Жеймс Траффорд

Рико Люис

Нико О’Райли.

“Манчестер Сити” Чемпионлар Лигаси янги мавсумининг умумий гуруҳ босқичида “Боруссия Дортмунд”, “Реал Мадрид”, “Байер”, “Вильярреал”, “Наполи”, “Будё-Глимт”, “Галатасарой” ва “Монако” жамоаларига қарши ўйнайди. Ушбу баҳсларнинг 4 тасига “Этиҳад” стадиони мезбонлик қилса, қолган тўрттаси рақиблар майдонида ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА ўтган  2024-2025 йилги мавсумдан бошлаб, Чемпионлар Лигасини янги форматда ўтказиб келмоқда. Эндиликда турнирнинг умумий гуруҳ босқичида 36 та жамоа иштирок этади. Ҳар бир клуб гуруҳ босқичда саккизта ўйин ўтказади. Умумий босқич якунларига кўра, энг юқори 8 та ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олади. 9–24-ўринларни эгаллаган жамоалар эса плей-офф йўлланмаси учун қўшимча иккита ўйин ўтказади.

Таъкидлаш жоизки, Абдуқодир Ҳусанов Европа Чемпионлар лигасида ўйнаш тажрибасини тўплаётган ўйинчилардан ҳисобланади. 21 ёшли легионеримиз ушбу нуфузли мусобақада  Франциянинг “Ланс” сафида “Арсенал” ва “Севилья”га қарши тўп тепган бўлса, “Манчестер Сити” вакили сифатида “Сантьяго Бернабеу”да “Реал” билан баҳсда иштирок этган.

“Сити” Ҳусановдан хавотирда!

“Реал Мадрид”, Ҳусановни кутиб ол!

Ҳусанов – “Сити”даги ҳеч кимда йўқ уч сифатга эга ягона футболчи!

Ҳусанов ҳақида хунук хабар. Абдуқодир терма жамоага келмайди

Ҳусановсиз ҳимоя расво бўлади!

Ҳусановда айб йўқ! Абдуқодирнинг ўйини қандай баҳоланди?

Ҳусановни охиригача ўйнатмаган Гвардиола аламли мағлубиятдан кейин нима деди?

“Манчестер Сити” фанатларининг Ҳусановга муносабати қандай?

Шомуродов ва Файзуллаев “Башакшеҳир”даги жиддий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!