Ҳусанов "Сити"нинг трансфер режасини ўзгартирди!

  • 7 октябрь, 17:10
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" қишки трансфер ойнасида ўнг қанот ҳимоячисини харид қилишни режалаштирган эди. Бироқ ушбу позицияда Абдуқодир Ҳусановнинг ишончли ҳаракатлари раҳбарият режаларини ўзгартирди.

Tecno

"Sky Sports News" нашри хабар беришича, "шаҳарликлар" раҳбарияти Ҳусановнинг сўнгги пайтлардаги ажойиб ўйинлари туфайли яқин вақт ичида янги фулбэк сотиб олиш ниятидан қайтган. Манбага кўра, клуб трансфер режаларини камида келаси ёзгача тўлиқ тўхтатиб туриши мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси жорий мавсум АПЛ доирасида 4 та баҳсда майдонга тушган. Айни пайтда футболчи жароҳатидан тикланиш жараёнини ўтказмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!