Ҳусанов ўрнини босадиган ҳимоячи қидиришяпти

CHERY AUTO

Ўтган мавсумнинг биринчи ярмида Франция чемпионати клублари орасида “Ланс” энг мустаҳкам ҳимоя чизиғига эга жамоа сифатида эътибор қозонган эди.

Tecno

Айниқса, ўзбекистонлик легионер Абдуқодир Ҳусанов ҳимоя марказини юқори даражада ушлаб турди. Шунингдек, австриялик Кевин Дансонинг ҳам ишончли ўйини лансликлар муваффақиятини таъминлаб келаётган эди.

Қишки трансфелар даврида молиявий фэйр-плейни сақлаш мақсадида “Ланс” 40 миллион евро миқдорида пул топишга мажбур бўлиб қолди. Клуб бу вазиятдан энг зўр ўйинчилари – Абдуқодир Ҳусанов ва Кевин Дансони сотиб юбориш орқали чиқди.

“Мачнестер Сити” ўзбек футболчисини олиш учун лансликларга 40 миллион евро бадал пули тўлади ва яна 10 миллион евро миқдорида бонус ваъда қилди. Кевин Дансо эса, Ҳусанов ортидан Англия Премьер-лигасига йўл олди.

“Тоттенхэм” 26 ёшли ҳимоячини ярим мавсум ижарага олиб, 1 июль куни Дансонинг тўлиқ трансфери учун лансликларга 25 миллион евро ўтказиб берди.

Икки марказий ҳимоячининг кетиши “Ланс”га оғир келди. Мавсумнинг биринчи ярмида Европа чемпионлар лигасига йўлланма берадиган ўринларга даъвогарлик қилган “Ланс” Ҳусанов ва Дансо кетганидан кейин бу вазифани уддалай олмади. Жамоа чемпионатни саккизинчи поғонада якунлади ва халқаро мусобақалардан четда қолди.

Ўтган йили Абдуқодир Ҳусанов билан ёнма-ён ўйнаган Фекундо Мединани “Марсель” клуби оладиган бўляпти.

“Ланс” эса, ҳали ҳам Ҳусанов ва Дансо ўрнини боса оладиган марказий ҳимоячи топа олгани йўқ. Сўнгги маълумотларга қараганда, лансликлар “Монпелье”нинг швейцариялик ҳимоячиси Бечир Омерагичга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

L’Équipe нашрининг ёзишича, “Ланс”нинг янги бош мураббийи Пьер Саж ҳимоя чизиғини қайта ташкил қилишга қарор қилган. Лансликлар Бечир Омерагичга эътибор қаратгани бежиз эмас. “Монпелье” қуйи лигага тушиб кетгани боис, 23 ёшли футболчини арзонроқ нархга трансфер қилиш имкони вужудга келди.

Гарчи “Монпелье” ўтган мавсумни барбод қилган бўлса-да, Бечир Омерагич жамоада муносиб ўйин намойиш қилган кам сонли футболчилардан бири бўлди.

“Ланс” ҳимоянинг чап қанотига ҳам ўйинчи топиб қўйди. Янги мураббий бу позицияда “Мец” сардори Маттье Удоляни кўрмоқчи. Клублар  29 ёшли футболчи трансфер бўйича музокараларни бошлаб юборди.

Таъкидлаш жоизки, “Ланс” клуби Абдуқодир Ҳусанов фаолиятида муҳим аҳамият касб этган жамоа ҳисобланади. 21 ёшли ҳимоячимиз айнан мана шу жамоа сафидаги ўйинлари орқали Европанинг қатор гранд клублари эътиборига тушди.

Ҳусанов – Франция чемпионатида ўйнаган ягона ўзбек футболчисидир. Марказий ҳимоячимиз “Ланс” сафида барча турнирларда 31 та учрашувда иштирок этган.

Эксперт: Бу футболчи Ҳусановнинг йўлини тўсяпти

Файзуллаевнинг ЦСКАдан кетиш сабаблари айтилди

Файзуллаев бразилияликларнинг “жаҳли”ни чиқарди!

Ҳусанов “Манчестер Сити” қароридан ранжийди, лекин...

Тезкор: Файзуллаев ЦСКАдан кетди, кейинги манзил аниқ

Янги мураббий Файзуллаевга қандай баҳо берди?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!