
Ҳусанов бу борада Роналдуга тенглашиб олди. Мессига етиб олиш имкони борми?
Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг трансфер қиймати бир неча миллион еврога пасайди.
Transfermarkt МЛС ва Саудия Арабистони чемпионати футболчиларининг ҳам нархларини янгилади.
Хусусан, Лионель Мессининг нархи 5 миллион еврога тушиб, 20 миллион кўринишига келди. Худди шундай суммага "Барселона" тарбияланувчиси, ҳозирда "Лос-Анжелес" клубида ўйнаётган Рики Пучнинг нархи ҳам 20 миллио еврога баҳоланган . "Интер Майами" ҳужумчиси билан биргаликда улар МЛСнинг энг қиммат футболчилари рўйхатида пешқадамлик қилишмоқда.
Криштиану Роналдунинг нархи эса 3 миллион еврога пасайиб, 12 миллион еврони ташкил этди. "Ан-Наср" ҳужумчиси Саудия Арабистони лигасининг энг қиммат ўйинчилари ўнталигига кира олмади.
Маълумот учун, бир неча кун аввал легионеримиз Абдуқодир Ҳусановнинг ҳам трансфер нархи 12 миллион еврони ташкил қилган эди.
Фикрлар