Ҳусанов, Мармуш, Гонсало ва Рейс: “Ливерпуль”ни чемпион қилган устоз бу трансферга эътибор қаратди

CHERY AUTO

“Манчестер Сити”нинг тўрт йил давом этган чемпионлик гегемонлигига барҳам бериб, жорий мавсум Англия Премьер-лигаси ғолибига айланган “Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот трансферлар аҳамияти ҳақида гапирди.

Таъкидлаш жоизки, Арне Слот “қизиллар”ни жамоада узоқ вақт муваффақиятли ишлаган германиялик мутахассис Юрген Клоппдан қабул қилиб олди. Нидерландиялик 46 ёшли мураббий илгари “топ-5” чемпионатларида ишлаш тажрибасига эга бўлмаган. Слот фақат ўз юртида “Зволле”, “Камбюр”, “АЗ Алкмаар”да малака оширган ва “Фейеноорд”ни мустақил тарзда зўр бошқарганидан кейин ўтган йили ёзда “Ливерпуль”га таклиф этилган.

Арне Слот Англия Премьер-лигасидаги дебют мавсумидаёқ чемпионлик унвонини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Унинг қўл остида ливерпулликлар кўрсатаётган ўйин мухлису мутахассислар томонидан юқори баҳоланмоқда.

Чемпион мураббий ёзги трансферлар даврида жамоаси таркиби кучайтирилишига умид билдирди ва янги ижрочиларнинг аҳамиятини “Манчестер Сити” мисолида очиб берди.

- Биз ёзда жорий мавсумда жамоамизга етишмаган бир-иккита қўшимча “қурол” топа оламиз, деб умид қиламан. Балки буни трансферлар ёрдамида амалга оширармиз. Биз янада кучлироқ бўлишга интиляпмиз.

Трансферлар муҳимлиги “Манчестер Сити” қишки трансфлар даврида янги ижрочиларга 200 миллион фунт стерлинг атрофида маблағ сарфлаганида кўрдик. Ҳамма ҳам шундай қилса керак. Бироқ биз айрим жиҳатларни трансферларсиз ҳам кучайтиришимиз мумкин, - деди Арне Слот.

Таъкидлаш жоизки, “Манчестер Сити” чемпионатнинг биринчи қисмида юз берган инқироздан кейин январь ойида “Ланс”дан Абдуқодир Ҳусановни, “Айнтрахт”дан Умар Мармушни, Портудан Нико Гонсалесни ва “Палмейрас”дан Витор Рейсни олиб келди.

Арне Слот юқоридаги фикрлари билан ҳамкасби Хосеп Гвардиола янги ижрочилар ёрдамида жамоа ўйини ва натижаларида ижобий ўзгариш қила олганини назарда тутди.

Хусусан, 21 ёшли легионеримиз “шаҳарликлар”нинг етакчи марказий ҳимоячилари – Натан Аке, Мануэль Аканжи ва Жон Стоунз жароҳат туфайли сафдан чиққанида ёрқин ўйинлари билан жамоанинг ҳимоядаги муаммоларини ёпди.

Бунинг натижада Абдуқодир Ҳусанов февраль ойида “Манчестер Сити”нинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.

Шунингдек, йил бошидан бери бир неча муҳим учрашувларда иштирок этиб келаётган испаниялик ярим ҳимоячи Нико Гонсалес ва мисрлик тўпурар Умар Мармуш ҳам жамоанинг муҳим бўлаги бўла олишини намойиш этди.

Шомуродов жамоасини машҳур мураббий бошқаришга рози бўлди
Манчестерликлар: Ҳусановни соғиндик...
Роналду Шомуродов жамоасидагилар билан ҳеч қачон футболка алмаштирмайди!

Файзуллаев узр сўраб чиқди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!