
Ҳаммаси тугади! Ҳусановнинг устозидан нохуш хабар
Англиянинг энг қудратли клубларидан “Манчестер Сити”да Абдуқодир Ҳусановга устозлик қилаётган Хосеп Гвардиола ўттиз йиллик оилавий ҳаётини сақлаб қолишни уддалай олмади.
La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, испаниялик мутахассис рафиқачи Кристина Серра билан барибир ажарашиб кетадиган бўлди.
Аслида улар 2024 йилнинг охирида ажралишга қарор қлганди. Кейинроқ, бу вазият ечимини тақдир измига қолдиришди. Улар оилани таклашга яна бир бор уриниб кўришди. Аммо бу иш бермади.
Манбага кўра, Пеп ва Серранинг ўттиз йил давом этган муносабатлари бузилишига асосий сабаб сифатида уларнинг бир биридан зериккани ва ўзаро ҳис-туйғулар қолмагани кўрсатилмоқда. Қолаверса, Гвардиола Манчестердан қўним топган, Серра эса Барселона ва Лондонда яшаб келади. Вазият тақозосига кўра, улар фақат таътил ва байрамларда бирга бўлади холос.
Сўнгги маълумотларга қараганда, ажрим тез орада расмийлаштирилади.
Таъкидлаш жоизки, ўтган мавсумнинг биринчи ярмида “Манчестер Сити” ўйинида инқироз юз берган эди. Ўшанда айрим таҳлилчилар бу ҳолатни Хосеп Гвардиоланинг шахсиё ҳаётидаги муаммолар оқибати, деб баҳолаган.
Холанд: Норвегия ҳеч қачон жаҳон чемпиони бўлмайди
“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд ўзи халқаро миқёсда ўйнаб келаётган Норвегия миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш имкониятига баҳо берди.
- Норвегия ҳеч қачон жаҳон чемпионатида ғолиб чиқмайди. Агар биз навбатдаги жаҳон чемпионатига йўлланма олсак, мана шунинг ўзи мундиалда ғалаба қозонишга тенг муваффақият бўлади. Бу энг катта ютуққа айланади ва Осло кўчаларида ақлбовар қилмас сайллар бошланиб кетади.
Норвегия ва АҚШни таққослашим мумкинми? Тўғриси, АҚШ ҳеч қачон жаҳон чемпиони бўлмайди, дегим келмаяпти. Улар мусобақада зафар қучса, уялиб қоламан. Лекин уларнинг чемпионлик имконияти бир фоизга тенг, бизники эса, шунинг ярми холос, - деди Эрлинг Холанд.
Норвегия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатининг минтақавий саралаш босқичида дастлабки тўртта учрашувни ўз фойдасига ҳал қилди ва “I” гуруҳи пешқадамига айланди.
“Сити”ниг бир ўйинчисини икки клуб талашяпти
“Манчестер Сити”нинг янги ўйинчиларидан бири – 19 ёшли Клаудио Эчеверри ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар “шаҳарликлар” сафини тарк этиши мумкин.
Таниқли инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, ҳужумкор футболчини А Сериядан “Рома” ва Ла Лигадан “Жирона” ўз сафига чорламоқда.
Манбанинг таъкидлашича, аргентиналик ўйинчинигг ўзи Италия чемпионатига ўтишни маъқул кўрмоқда. Бироқ “Манчестер Сити” уни Испания лигасига ижарага жўнатмоқчи бўляпти. Айни пайтда музокаралар давом этяпти.
“Шаҳарликлар” Эчеверрини 2024 йилнинг бошида “Ривер Плейт”дан трансфер қилган эди. Бироқ тажриба ошириши учун қадрдон жамоасида ўйнаб туришига рухсат берган.
Клаудио Эччевери Манчестерга келганидан кейин ҳозиргача атиги учта учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
Файзуллаев нега Еврокубокларда ўйнамаяпти?
Гвардиола Ҳусанов “ғажиб ташлаган” юлдузни олиб келмоқчи
Comments