Гвардиоланинг собиқ ёрдамчиси мутахассиснинг "Барселона"га қайтишни истамаслигини айтди

CHERY AUTO

Хосеп Гвардиоланинг собиқ ёрдамчиси Карлес Планшар унинг нега "Барселона"га қайтишни хоҳламаслигини тушунтирди.

Tecno

"Бу унинг қарори ва унга жавоб бериш тўғри. Аммо менимча, сабаб шундаки, у "Манчестер Сити"да жуда кўп йиллар ишлади. Бизга у ерда оиладек муносабатда бўлишди, худди уйимиздагидек эркин ишлаш имкони берилганди.

Хосеп бундай муносабатни на "Барселона"да, на "Бавария"да ҳис қилган.

Қарорни у қабул қилади, аммо менимча, ҳар қандай лойиҳа 5–6 йилга мўлжалланган бўлиши керак. Бу фақат Пеп эмас, ҳар бир инсон учун шундай. Шундан кейин тикланиш даври зарур.

Дўсти сифатида мен унга янги лойиҳа излашни тавсия қилган бўлардим, чунки уни олдида ҳали узоқ йўл кутяпти", — деди Планшар "Diario Sport" нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!