Гвардиола Холанднинг “Барса”га ўтишига қандай муносабат билдирди?

  • 6 октябрь, 13:37
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Кейинги пайтда бир неча нуфузли манбалар “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд фаолиятини “Барселона”да давом эттириш имкониятига эга ҳақида кўп ёзмоқда.

Tecno

Маълум бўлишича, Каталония супер клуби “Реал” билар рақобатлашиш мақсадида ҳғужум чизиғини Эрлинг Холанд билан кучайтирмоқчи. Ханс-Дитер Флик олдинги чизиқда Эрлинг Холанд ва Ламин Ямал тандемини йўлга қўйиши кутиляпти.

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола бу вазиятга ўз муносабатини билдирди.

- Менга Холандни олишни орзу қилмайдиган бирорта клуб номини айта оласизми? Табиийки, бошқа клублар каби “Барселона” ҳам Эрлингни ўз сафига қўшиб олишни истайди.

Агар бу ҳужумчи бизда ўйнамаганида “Манчестер Сити” ҳам уни трансфер қилишни орзу қилаётган клублар қаторида бўларди.

Келажакда нима бўлиши мумкин? Тўғрисини айтсам, мен буни билмайман. Аниқ билганим – Холанднинг клуб билан узоқ муддатли шартномаси бор. Холанд нодон эмас, агар унинг ўзи бу ерда ўйнашни истамаганида, “Манчестер Сити” билан кўп йиллик шартнома тузмас эди.

Лекин бу футбол. Келажакда нималар бўлишини ҳеч ким олдиндан билмайди, - деди Хосеп Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилдан бери “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилиб келаётган Эрлинг Холанд ўтган йили клуб билан амалдаги шартномасини 2034 йилнинг ёзигача узайтирган эди. Бу битимга кўра, 25 ёшли форвард Англия Премьер-лигасида энг кўп маош олади. Маълумотларга қараганда, “шаҳарликлар” қимматбаҳо ўйинчига ҳар ҳафта 500 минг фунт атрофида маблағ тўлаб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!