Гвардиола: Уч футболчини сотиб, “Реал” юлдузини оламиз!

  • 12 август, 12:08
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунича асосий таркибнинг бир неча ўйинчисини сотиб юборишга ҳаракат қилмоқда.

Tecno

Бош мураббий Хосеп Гвардиола клуб раҳбариятидан ўйинчилар захирада қолиб кетмаслиги учун таркибни ихчамлаштиришни сўраган. Сўнгги кунларда клуб мутасаддилари Жек Грилиш, Жеймс МакЭйти ва Савионинг чиқиш трансфери бўйича ишламоқда.

Хосеп Гвардиола эса, бу ҳужумкор футболчилар ўрнини “Реал”дан кетиши кутилаётган Родриго Гонсалесни олиб келиш орқали тўлдирмоқчи.

Таниқли инсайдер ва журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида тарқатган  маълумотларга кўра, “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола бразилиялик футболчининг кўп йиллик мухлиси ҳисобланади. Агар ўйинчи ўзи хоҳласа, бу трансферни амалга ошириш имкони бор.

“Реал” тобора иккинчи планга ўтиб қолаётган Родригонинг трансфер нархи тушиб кетмасидан уни  тахминан 100 миллион еврога сотиб юборишга тайёр.

24 ёшли бразилиялик универсал ҳужумчи ўтган мавсум барча турнирларда 54 та ўйинда иштирок этди ва 14 та гол, 11 та голли пас муаллифи бўлди. Ўйинчи билан клуб ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!