Гвардиола "Реал" юлдузининг трансферини талаб қилмоқда

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" "Реал"нинг бразилиялик ҳужумчиси Родригони сотиб олиши мумкин. Бу ҳақида машхур инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Родриго истеъдодининг ашаддий мухлиси ҳисобланади, шу сабабли испаниялик мутахассис футболчининг трансферини талаб қилмоқда. Романонинг хабарига кўра, "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" қизиқиш билдираётган Савио кетадиган бўлса, Родригони сотиб олиш вариантини жиддий кўриб чиқишга тайёр.

2024/25-йилги мавсумда Родриго 54 та ўйинда 14 та гол урди ва 11 та голли узатма муаллифига айланди.

"Трансфермаркт" маълумотларига кўра, бразилияликнинг нархи 90 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!