Гвардиола нега "Арсенал"га қарши узоқ вақт чуқур ҳимояланганини тушунтирди

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Арсенал" (1:1) билан баҳсдан сўнг жамоаси кўпроқ ҳимояга эътибор қаратгани ҳақида гапирди.

Tecno

"Футболчи бўлиб "Барселона"да Йохан Кройфф қўл остида ўйнаган пайтимда у доим айтган: рақиб сени шахсан тўсса, олдинга қара. Нима учун қисқа пас беришимиз керак, агар ҳар бир ўйинчи тўсилган бўлса? Бирга-бир курашиш лозим. Агар Эрлинг Холандга қарши бирга-бир ўйнашса ва рақиб ютқазса – бу гол.

Баъзан биз яхши ўйнамаймиз, баъзан эса рақиб кучлироқ бўлади. Шунинг учун чуқур ҳимояланишимизга тўғри келади. Бу биз хоҳлаганимиз учун эмас, балки баъзида ҳужум иш бермагани учун.

Бироқ "Арсенал"га қарши жамоавий, марказда ва чуқур ҳимояда ўйнадик. Карьерам давомида бунчалик узоқ вақт ҳимояда турмаганман. Бу эса келажак учун жуда ижобий тажриба бўлди", – дея жавоб берди "шаҳарликлар" мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!