Гвардиола: Менга ўйинчиларимни қайтариб беринг, нима бўлишини кейин кўрасиз!

  • 10 декабрь, 2024, 19:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” ҳарчанд уринмасин сўнгги паллада ғалабали серия намойиш қила олмаяпти. Англиянинг амалдаги чемпионлари мағлубиятлар ва дуранглар тўрилар илиниб қолган.

Tecno

Хосеп Гвардиола жамоани мураккаб вазиятдан олиб чиқиш йўлини билишини ва бунинг учун нималар кераклигини айтиб ўтди.

- Ечимни сизлар ҳам биласизлар. Менга сафдан чиққан ўйинчиларимни қайтариб беринг ва биз яна зўр ўйнаймиз. Лекин айни пайтда бунинг ҳеч қандай имкони йўқ. Бу ҳолат узоқ вақт давом этади, деб ўйлайман.

Биз ўйинчилардан кўп нарса талаб қиляпмиз. Ҳамма ақлбовар қилмас даражада меҳнат қиляпти, бунақасини аввал кўрмаганман.

Лекин ҳақиқат шуки, ҳозирги пайтда ротация учун ўйинчиларимиз кам.  Ўтган мавсумларда требл каби натижаларга яқин келганимизда барча шогирдларим курашга тайёр эди, - деди Хосеп Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!