Гвардиола Ҳусанов ўрнига майдонга туширган ёш футболчининг ўйинини қандай баҳолади?

  • 07 Apr 00:24
  • Bilolbek Imomov
  • 1
  • Football
BEPUL PROPAN

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола дерби доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда майдонга тушган ёш футболчи Нико О’Райлининг ҳаракатларини юқори баҳолади.

— Жуда яхши! У ўша позицияда, айниқса биринчи таймда, жуда яхши ўйнади. Мен ундан жуда мамнунман.

Мутахассиснинг таъкидлашича, О’Райли ўйин охирида чарчаган бўлса-да, ўзини яхши томондан кўрсата олди:

— Нико сўнги дақиқаларгача, чарчаган бўлса-да, аъло даражада ўйнади. Шу жиҳатдан қараганда, мен жуда-жуда қониқдим, - дея таъриф бериб ўтди испаниялик мутахассис.

Маълумот ўрнида, "шаҳарликлар" навбатдаги учрашувини 12 апрель куни соат 16:30 да "Кристал Пелас"га қарши ўтказади.

Comments

You must be logged in to commet!
Rest Lover
07/04/2025 09:50
Бу ракобат, бу капитализм. Шунга ку́ниш ва у́з у́рни учун Абдукодир курашиши керак. Мухлислар Абдурахмонни нотугри су́кишяпти, бунда Абдурахмонни зигирча хам айби йук