Гвардиола ҳам рози бўлди

  • 8 апрель, 2020, 14:47
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола коронавирус туфайли юзага келган инқироз даврида маошининг камайтирилишига рози бўлди. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Tecno

Айтиш керакки, испаниялик мутахассиснинг онаси ҳам яқинда коронавирусдан вафот этди ва айни дамда у ватанида бўлиб турибди. Гвардиола Испаниядан қайтгач, клуб раҳбарияти билан учрашади ва маошининг неча фоизга камайтирилиши масаласини муҳокама қилади.

49 ёшли Пеп Гвардиола дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийларидан бири ҳисобланади. Унинг йиллик маоши 20 млн евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!