Гвардиола: "Гвардиол, Нуньес ва Хусанов билан биз ҳужумдан ҳимояга қайтишда ҳам катта тезлик ва кучга эгамиз”
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Бёрнли” устидан 5:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Жереми Доку ва Матеус Нуньесни алоҳида мақтади. Шунингдек, Хусанов ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтди.
“Менга шундай туюляптики, Жеремининг қарор қабул қилиши сўнгги пайтларда жуда-жуда яхшиланди. У гoллар уряпти, ассистлар қиляпти, бўш зоналарга яхши узатмаларни амалга оширяпти. Ҳимоявий ўйнайдиган жамоаларга қарши Доку улкан хавф ҳисобланади. Агар ўйин кўпроқ тезкор ҳужумларга асосланган бўлса, у бироз қийналиши мумкин. Лекин рақиб жарима майдонида бўлса, у жуда кучли. Масалан, иккинчи гол пайтида Жереми тўпни олди ва дарҳол икки-уч рақиб унга ёпишди. Чунки жарима майдонида у билан бирга-бир қолишнинг иложи йўқ. 5–10 метрда ҳеч бир вингер Жереми билан тенглаша олмайди. У чапга ҳам, ўнгга ҳам ўтиб кета олади. Бу эса бошқа футболчиларимизни бўш қолишига сабаб бўлади. Иккинчи гол бунга мисол, чунки Гвардиол эркин ҳолда пас бера олди.”
Гвардиола шунингдек, иккинчи бўлимда муҳим гол киритган ва бир нечта хавфли вазиятда иштирок этган португалиялик Матеус Нунесни ҳам мақтади.
“Бизга Нунеснинг жисмоний кучи керак. Унинг жасорати, тезлиги ва бор энергияси бизга жуда муҳим. Гвардиол, Нунес ва Хусанов билан бирга ҳужумдан орқага қайтиб ҳимояда ҳам ажойиб тезлик ва жисмоний имкониятларга эгамиз."Бёрнли" кўп ҳолларда узоқ паслар орқали ҳужум ташкил қилди. Шундай вазиятларда Нунес жуда кўп ёрдам бера олади. У ярим ҳимоячи бўлгани учун яхши паслар бериш, самарали ассистлар қилиш қобилияти ҳам керак. Мен ундан бундан кейин ҳам шу ишларни қайта-қайта қилишини истайман.”



Фикрлар