Гвардиола Де Брюйненинг қарорини ўзгартирди

  • 23 декабрь, 2020, 10:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бельгиялик хавбек Кевин Де Брюйне "Манчестер Сити"да тўп суришда давом этмоқчи.

Tecno

The Guardian нашри тарқатган хабарга қараганда, томонлар 2025 йилга қадар тузилган шартномани имзолашга яқин турибди. Де Брюйне бундай қарорга келишига асосий сабаб сифатида Хосеп Гвардиоланинг “Сити” билан шартномасини узайтиргани айтилмоқда.

Ҳозир Де Брюйне “шаҳарликлар” сафида ҳафтасига 300 минг фунт маош олмоқда. Аммо янги шартномада у янада кўпроқ маош олмоқчи.

Де Брюйне жорий мавсум АПЛда 12 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!