Гвардиола бразилиялик ҳужумчини кутяпти

  • 15 февраль, 2021, 07:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Анчадан бери кучли ҳужумчи қидираётган “Манчестер Сити” Бразилиядан янги форвард таклиф қиладиган бўлди.

Tecno

Хосеп Гвардиола вакиллари айни пайтда “Флуминенсе” раҳбарияти билан Кайкининг трансферини ҳал қилиш арфасида турибди. Инглизлар 17 ёшли ҳужумчи учун 10 миллион евро ва қўшимча тарзда 7 миллион евро бонус беришга тайёр.

Футболчининг ўзи ҳам янги клуби билан шахсий масалаларни келиш олди. У “шаҳарликлар” билан беш йиллик битим тузади. Уларнинг ҳамкорлиги расман 2022 йилнинг январидан, яъни ҳужумчи Буюк Британияда ишлаш ҳуқуқини олганидан кейин бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!