Гвардиола Арне Слотга “зарба” берди

  • 13 сентябрь, 10:44
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” ёзги трансферлар ойнасининг охирида “Ньюкасл”дан Александр Исаакни ўз таркибига қўшиб олишни уддалади. Бу трансфер ливерпулликларга 144 миллион еврога тушди.

Tecno

“Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот янги шогирдини жаҳондаги энг зўр ҳужумчи эканини таъкидлади.

Журналистлар бу масалада Хосеп Гвардиоланинг фикрини ҳам ўрганди.

- Исаак билан солиштирганда мен Эрлинг Холандни қайси ўринга қўяман? Табиийки, бироз юқорироққа.

Александр Исаак – ажойиб футболчи. Унга сарфланган маблағ суммасидан келиб чиқсак, “топ-ўйинчи”.

Лекин бошқа бирортаси энг зўр деб Килиан Мбаппе, Лионель Месси ёки Криштиану Роналдуни айтган бўларди. Мен эса, Холандни ҳеч кимга алмаштирмайман. Менга у ҳаммадан кўра кўпроқ ёқади, - деди Хосеп Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!