Гвардиола Алонсонинг "Байер"и ҳақида: "Қойил, "Байер" - жорий мавсум барча турнирларда ютқазмаган ягона жамоа. Лекин..."

BEPUL PROPAN

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Байер" бош мураббийи Хаби Алонсо ва унинг жамоаси қайд этаётган кўрсаткичлар ҳақида гапирди. 

"Қойил, "Байер" - жорий мавсум барча турнирларда ютқазмаган ягона жамоа ва улар "Бавария"нинг гегемонлигини якунлашга ҳаракат қилишяпти. 

Ҳозир улар 8 очколик фарқ билан 1-ўринни эгаллаб туришибди. Бироқ ҳаммаси якунланган, деб ўйлаган вақтингиз совринни бой бериб қўйишингиз мумкин. Бу энг алам қиладиган нарса - тугамагунга қадар сиз хулоса чиқармаслигингиз лозим. 

Улар ҳозир нафақат Бундеслига, балки Европа лигаси ва Германия кубогида ютқазмади. Мен Алонсодек ажойиб иқтидор соҳибига бош мураббий бўлганимдан фахрланаман. У ақл бовар қилмайдиган даражада ақлли футболчи эди", - деди испаниялик мутахассис.

Маълумот ўрнида, Гвардиола 2014 йилдан 2016 йилгача "Бавария"да Хаби Алонсога бош мураббийлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!