Гвардиола 1 миллион еврога сотилган шогирдини 50 карра қимматига қайтаради

  • 11 апрель, 10:11
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” мавсум якунланиши билан трансфер бозорида яна фаоллик кўрсатади. Клуб хўжайинлари таркибни жиддий тарзда ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратмоқди.

Tecno

Хосеп Гвардиола 2023 йили бир миллион евро эвазига “Милдсбро”га сотиб юборилган Морган Рожерсни ортга қайтармоқчи. 22 ёшли футболчи Манчестерни тарк этганидан ярим йил ўтиб “Астон Вилла”га кўчиб ўтди. “Мидлсбро” унинг трансферидан ярим йилда саккиз миллион евродан кўпроқ фойда қилди.

Рожерснинг “Астон Вилла”да ишлари юришиб кетди. Жорий мавсумда универсал ҳужумкор футболчи барча мусбақаларда 45 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 14 бор ишғол қилди ва жамоадошларига 11 та голли пас узатди.

Дриблинг устаси, жамоага юқори мослашувчанлиги ва турли нуқталардан ҳужум уюштира олиш қобилияти Ҳосеп Гвардиоланинг назаридан четда қолгани йўқ.

Энди “шаҳарликлар” бир миллион еврога қўйиб юборилган ўйинчини ортга қайтариш учун камида 50 миллион евро харажат қилиши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!