Гвардиола, жойингдан қимирлама!

  • 18 апрель, 2022, 11:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг кетиши ҳақида чиқаётган хабарларга ўз муносабатини билдирди.

Tecno

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, клуб хўжайинларида испаниялик мутахассиснинг жамоада қолишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Маълумотларга қараганда, Гвардиола айни пайтда янги трансфер стратегияси билан шуғулланмоқда. Клуб у танлаган ўйинчиларни олиб бериб, мураббийни қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳолат томонлар ўртасидаги муносабатлар яхши давом этаётгани ва улар буни янги шартнома билан мустаҳкамлашидан далолат бермоқда.

Гвардиоланинг ҳозирги келишуви яна бир йилдан кейин ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!