Гризмман келажагига ойдинлик киритди

  • 27 Mar 14:46
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Атлетико Мадрид" ва Антуан Гризманн келаси мавсум бўйича келишувга яқин. 
 
"АS" нашрининг хабарига кўра, Мадрид клуби ва футболчи терма жамоа ўйинлари вақтида келажакдаги режаларини муҳокама қилган. Натижада ҳар иккала томон ҳам ҳамкорликни давом эттиришни хоҳлаши аниқланган, бироқ ҳозирча расмий таклифлар келиб тушмаган. 
 
"Атлетико" раҳбарияти Гризманнга жамоа 2025/26 йилги мавсумда унинг ёрдамига таянишини билдирган. Клуб бош мураббийи Диего Симеоне 34 ёшли Француз ҳужумчисининг ўйинидан жуда мамнун. 
 
Шунга қарамай, Антуаннинг бошқа вариантлари ҳам мавжуд. Аввалроқ унинг МЛС клубидан бири ҳисобланган "Лос-Анжелес"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. 
 
Жорий мавсумда франциялик ҳужумчи Ла Лигада 28 ўйин ўтказиб, 8 гол ва 5 ассист қайд этган.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!