Гризманн "Манчестер Юнайтед"га ўтадими?

  • 23 ноябрь, 2023, 23:50
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, "Манчестер Юнайтед" "Атлетико" вакили Антуан Гризманни ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлаётгани борасида миш-мишлар тарқалганди. Фабрицио Романо эса бундай турдаги маълумотларни инкор қилмоқда. 

Tecno

Инсайдернинг таъкидлашичафранциялик футболчи бор эътиборини ўз клубига қаратган ва бошқа жамоалардан келадиган таклифга рад жавобини беради. "Қизил иблислар" эса қишда марказий ҳимоячи сотиб олишни мақсад қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Гризманн 2021 йили "Барса"дан "Атлетико" сафига қайтди. У мазкур мавсум жамоанинг муҳим футболчиларидан бирига айланиб олди. Антуан 16 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та голда иштирок этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!