Голландиянинг тирик афсонаси океан ортига йўл олди

  • 22 мая, 2020, 08:58
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Голландиялик футбол афсонаси Яп Стам фаолиятини океан ортида давом эттирадиган бўлди.

Tecno

Аниқроғи, 47 ёшли мутахассис АҚШнинг "Цинциннати" клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда. Аммо, коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли Стам ҳозирча шартномани имзолай олмаяпти.

Маълумотларга қараганда, Стам янги жамоаси билан “1,5+1” кўринишида шартнома имзолайди.

Яп Стам мураббийлик фаолияти давомида "Фейеноорд", "Зволле" ва "Рединг" клубларида ишлаган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию