Гирасси Левандовски ўрнига эҳтимолий номзод сифатида кўрилмоқда

CHERY AUTO

Дортмунднинг "Боруссия" клуби форварди Серу Гирасси келаси йили жамоасини ўзгартириш имконини кўриб чиқмоқда.

Tecno

29 ёшли гвинеялик футболчи "Барселона" томонидан Роберт Левандовскига эҳтимолий номзод сифатида кўрилмоқда. "Bild" нашрининг маълумотига кўра, Гирасси клуб раҳбарияти билан шартномадаги тўлов миқдорини 65 миллион еврогача тушириш ҳақида келишувга эришган. Ушбу пункт 2026 йил ёзида кучга киради.

Жорий мавсумда Гирасси барча мусобақалар доирасида "Боруссия" сафида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли пас берди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 45 миллион еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!