Гасперини: "Икки томон ҳам симуляция қилмасдан ўйнади"

  • 12 Dec 13:51
  • Bilolbek Imomov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

"Аталанта" бош мураббийи Жан Перо Гасперини Чемпионлар лигаси доирасидаги "Реал Мадрид"га қарши мағлубиятидан сўнг матбуот анжуманида қатнашди. 
 
"Икки жамоа ҳам футбол ўйнашни истади ва вақтни чўзмасдан ҳаракат қилди. "Қироллик клуби" ҳам энг кучли томонлари эвазига ютди. Албатта биз натижадан хафамиз, лекин ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Шу билан бирга кўп нарсаларни улардан ўргана олдик. Бизга ғалаба қозониш учун фақат айрим майда деталлар ва омад етишмади" - деди италиялик мутахассис. 
 
Маълумот ўрнида, Гасперини бошчилигидаги бергамоликлар бу мавсум ЕЧЛнинг 6 та учрашувида 3 та ғалаба, 2 та дуранг ва 1 та баҳсда мағлубиятга учраб, 11 очко жамғарди ва турнир жадвалининг 13-ўринини банд қилди..

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!
&
Реал мадрид
12/12/2024 14:52
Пеналти симуляция булдику