"Галатасарой" Эдерсон учун 15 миллион евро тўлашга тайёр

CHERY AUTO

"Манчестер Сити"нинг бразилиялик дарвозабони Эдерсон Мораес ҳамон Истанбулнинг "Галатасарой" клуби нишонида бўлиб турибди.

Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, Туркия клуби раҳбарияти 32 ёшли посбоннинг трансфери учун "шаҳарликлар"га 15 миллион евро таклиф қилмоқда. Турклар Эдерсон билан уч йиллик шартномани имзолашга тайёр бўлиб, унга йиллик 7 миллион еврони ташкил этувчи маошни тўлашни режалаштирмоқда.

Эдерсон 2017 йилнинг июль ойидан бери "шаҳарликлар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2026 йилнинг июнь ойи охирида тугайди. Бразилиялик футболчи Трансфермаркт томонидан 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Tecno

Маълумот учун, Туркияда трансферлар ойнаси 11 сентябрь куни ёпилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!