
"Галатасарай" "Реал Мадрид" футболчиси билан музокара ўтказмаган
"Галатасарай" бош мураббийи Окан Бурукнинг маълум қилишича, клуб мадриднинг "Реал" жамоаси дарвозабони Андрей Лунин билан музокаралар олиб бормаган ва ҳозирда ҳам бундай режа йўқ. Унинг таъкидлашича, жамоа дарвозабон изламоқда, аммо Лунин вариант сифатида кўрилмаяпти.
"Бошқа кўплаб вариантлар бор. Бу борада ишни давом эттиряпмиз" – дея Бурукнинг сўзларини келтиради "Sporx".
Аввалроқ Лунин "Реал"дан кетишга тайёр экани, аммо фақат янги жамоада асосий таркибда бўлиш кафолати берилса, шундай қарор қабул қилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ, ҳеч қайси клуб унга бунақа кафолат бермаган.
2024/25 йилги мавсумда украиналик 26 ёшли дарвозабон барча мусобақаларда 14 та ўйин ўтказди ва 19 та гол ўтказиб юборди. Унинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2030 йил 30 июнигача тузилган. Transfermarkt порталига кўра, унинг бозор қиймати 18 миллион еврога тенг.
Комментарии