Формула-1. “Уильямс” 2026 йилги болид дизайнини тақдим этди

Формула-1. “Уильямс” 2026 йилги болид дизайнини тақдим этди

“Уиляьмс” жамоаси FW48 рендерларини эълон қилиб, 2026 йилги мавсум учун машина бўёғини тақдим этди.

Янгилик ёрқин ялтироқ кўк рангга бўялган бўлиб, жамоанинг таъкидлашича, у нафақат “Уильямс” билан боғлиқ, балки титул ҳомийси “Atlassian” компанияси билан ҳамкорликни ҳам акс эттиради.

Қарама-қаршилик шассининг ён қисмидан машинанинг орқа томонига қараб силлиқ қора чизиқни яратади, болид Нигел Манселлнинг FW14B ва Деймон Хиллнинг FW18 каби “Уильямс” чемпионлик машиналарига хос бўлган қизил-оқ чизиқ билан чегараланган.

Ливрейдаги энг сезиларли ўзгариш - ён қанотларда, олд ва орқа қанотларда оқ ранг пайдо бўлишидир. Ғояга кўра, бу бўёқга энергия ва ҳаракат бағишлайди, шунингдек, ҳомийларнинг логотипларини таъкидлайди.

Image

Image

Image

Image

SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ