Флорентино Перес "Ливерпуль"нинг ёш юлдузини кўз остига олиб қўйди

  • 5 сентябрь, 18:19
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" вингери Рио Нгумоха Мадриднинг "Реал" клуби қизиқишлар доирасига тушди. Испания гранди президенти Флорентино Перес мерсисайдлик 17 ёшли вундеркинд истеъдодининг ашаддий мухлиси ҳисобланади, деб ёзмоқда Defensa Central. Бундан ташқари, англиялик футболчининг ўзи ҳам "қаймоқранглилар" мухлиси деган тахмин бор.

Tecno

Яқинда Рио Нгумоха Премьер-лигадаги дебютида "Ньюкасл"га (3:2) қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб, ғалаба тўпини киритди. Исътедодли футболчи АПЛ доирасида "Ливерпуль" тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланиб, рекорд ўрнатди.

"Трансфермаркт" портали Нгумоханинг нархини 10 млн еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!