
Флик ва Деку "Барса"дан ярим ҳимоячи кетишини исташмоқда
Испаниянинг "Барселона" клуби спорт директори Деку ва бош мураббий Ханс-Дитер Флик таркибни оптималлаштиришмоқчи. Бу ҳақда sport.es хабар бермоқда.
Уларнинг фикрича, жамоа ярим ҳимоя зонасидаги ортиқча ўйинчилар билан хайрлашиш керак. Сотувга номзодлардан бири академия тарбияланувчиси Марк Касадо ҳисобланади. Касадонинг ўзи ҳеч қаерга кетишни истамаяпти, бироқ футболчи учун 30 миллион евро тўлашга тайёр клуб топилса, унинг аввалги ўрнида қолиши жуда қийин бўлади.
Аввалроқ, футболчига "Челси," "Арсенал" ва МЮ клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди, аммо ҳозирча "Барселона" кўриб чиқишга арзийдиган аниқ таклиф олгани йўқ.
Ўтган мавсумда 21 ёшли Касадо клуб миқёсида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар