Флик "Боруссия Дортмунд"дан учралган мағлубият сабабини айтди

  • 18 Apr 17:28
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Чемпионлар Лигаси чорак финалида "Боруссия Дортмунд"га қарши жавоб ўйинидаги жамоасининг мағлубиятга учраши сабаблари ҳақида фикр билдирди. Учрашув 1:3 ҳисобида якунланди, аммо биринчи ўйиндаги 4:0 ҳисобидаги йирик ғалаба туфайли каталонияликлар турнирнинг ярим финалига йўл олди. 

- Сўнгги икки ҳафта ичида қанча ўйин ўтказганимизни биласизми? Менда ҳеч қачон бундай жадвал бўлмаган. Дам олишга вақтимиз йўқ.

Дортмундда яхши ўйнамадик, аммо ярим финалдамиз. Бундай ҳолат юз бериши табиий, - деди Флик "Селта"га қарши баҳс олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Интер" ўртасидаги Чемпионлар лигаси ярим финалининг дастлабки учрашуви 30 апрель куни бўлиб ўтади.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!