ФИФА "Қизилқум"га нисбатан қўйилган трансфер тақиқини олиб ташлади

  • 29 Jul 17:25
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Жорий йилнинг 4 апрель куни ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси "Қизилқум" ҳамда унинг Шимолий македониялик собиқ футболчиси Марко Симоновски ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарганди. Унга асосан "Қизиқилум" собиқ ўйинчиси олдидаги молиявий мажбуриятни 45 кун муддат ичида бартараф этиши лозим эди. 

Tecno

Клуб белгиланган муддат ичида бу масалани бартараф этмагач, июнь ойида унга нисбатан трансфер тақиқи жорий этилган эди. 

"Қизилқум" куни кеча футболчи билан ҳисоб-китоб қилди ва ФИФАга тақиқни олиш бўйича сўров юборилди. Бугун ФИФА "Қизилқум"дан трансфер тақиқини олиб ташлади.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!
. Oxunjon
29/07/2024 17:50
Narmalni liganer olinglar endi bir tinga qimmat edi ko'p pulni shilib ketdimi qachangacha oxirgi o'rinlar un kurashamiz birayam bir chiqaylik osiyoga