Ферран Торрес: Фликнинг ишончини ҳис қиляпман!

BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор, кеча Испания Ла лигаси доирасида "Атлетико Мадрид" - "Барселона" баҳси бўлиб ўтди.

Беллашув 4:2 ҳисобида каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди. Унда "кўк-анорранглилар" сафида заҳирадан майдонга қўшилган Ферран Торрес 78 ва 90+8-дақиқаларда гол уриб жамоасининг ғалабасини таъминлади. Испаниялик футболчи учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен Фликнинг ишончини ҳис қиляпман. Ҳансининг имконият тақдим этаётганидан хурсандман. Қачонки, мен майдонда бўлганимда ўзимни жуда бахтли деб биламан ва бу мен учун энг яхши нарса ҳисобланади", - деди Торрес

Эслатиб ўтамиз, Ферран бу мавсумда Ла Лигада 20 та ўйинда қатнашиб, 7 та гол урди ва 2 ассистни қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!