
"Фенербахче" Моуриньонинг ўрнига Германиядан мураббий олиб келади
Туркиянинг "Фенербахче" клуби истеъфога чиқарилган бош мураббий Жозе Моуриньонинг ўрнига муносиб номзодни танлагани маълум бўлди. Бу ҳақда "343 Digital" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, "Фенербахче"га таклиф этилиши мумкин бўлган асосий номзод "Штутгарт"нинг ҳозирги бош мураббийи Себастьян Хёнесс ҳисобланмоқда. Хёнесс 2023 йилдан бери "Штутгарт"да фаолият юритиб келмоқда.
Бироқ, унинг мазкур таклифга рози бўлиши ҳозирча номаълум. Бошқа номзодлар қаторида клубда аввал ишлаган Исмоил Картал, "Бенфика"ни бошқарган Рожер Шмидт ва "Боруссия Дортмунд"нинг клубини яқинда тарк этган Эдин Терзич ҳам тилга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Моуриньо бошчилигида Туркия клуби "Бенфика"га мағлуб бўлиб, Чемпионлар лигаси асосий босқичига чиқолмагандан сўнг жамоани тарк этган эди.
Фикрлар