Файзуллаев ўзига нега “ёмон” баҳо берди?

CHERY AUTO

Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум якунларига кўра, совринлари сонини кўпайтириб олди. 21 ёшли ҳужумкор футболчимиз Россиядаги фаолияти давомида илк бор нуфузли мусобақа ғолибига айланди.

Tecno

Аввало, ЦСКА Премьер-лигада қаҳрамонлик кўрсатганини айтиш лозим. Чемпионатнинг биринчи қисмини олтинчи ўринда якунлаган “армиячилар” қишки танаффусда ўйинида жиддий ўзгаришлар ясади.

Бунинг оқибатида ЦСКА чемпионатнинг баҳорги ўйинларини мағлубиятсиз якунлади. Саккизта ғалаба ва тўртта дуранг жамоани учинчи ўринга кўтарилди ва “армиячилар” қатори Аббосбек Файзуллаев ҳам Россия чемпионатининг бронза медали билан тақдирланди.

Шунингдек, Марко Николич шогирдлари Россия кубогида ғолиб чиқди. Суперфиналда москваликлар “Ростов” жамоасини пенальтилар сериясида доғда қолдирди ва мавсумни нуфузли соврин билан якунлайдиган бўлди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. “Армиячилар” Россия Суперкубогини ҳам қўлга киритиш учун яхши имкониятга эга. Бунинг учун ЦСКА ҳал қилувчи баҳсда илк бор мамлакат чемпионлигига сазовор бўлган “Краснодар” билан баҳс олиб боради. Учрашувнинг аниқ санаси ва жойи қўшимча эълон қилинади.

Аббосбек Файзуллаев журналистлар билан суҳбатда мавсумга ва ўз ўйинига баҳо берди.

-   Бу менинг Россиядаги биринчи совриним бўлгани учун ҳам аҳамияти жуда катта. Ғалаба йўлида кўп нарсани енгиб ўтдик, жуда оғир ўйинлар бўлди, айниқса, “Зенит”га қарши баҳс. Ўша беллашувда биз пенальтилар сериясида зафар қучдик. Биз бу кубокка муносибмиз, деб ўйлайман.

Бу мавсумни шахсан ўзим учун ўтган йилгига солиштирганда ёмон баҳолайман. Бултур самардорлик бўйича бешта гол ва 14 та ассист қайд этгандим. Бу гал бу кўрсаткич 3+8 кўринишида бўлди.

Мавсумнинг иккинчи қисмида майдондаги позициям ўзгарди ва пасайиш биринчи навбатда шу билан боғлиқ. Ўзгариш ўз таъсирини кўрсатди. Мавсум жуда яхши бошланганди, кейин ўрним ўзгарди.

Натижада статистик кўрсаткичлар аввалгидек бўлмади, лекин мен янги позицияга кўникиб олишга ҳаракат қилдим, - деди Аббосбек Файзуллаев.

Файзуллаев ёш бўлишига қарамай, фаолияти давомида бир неча нуфузли совринларни қўлга киритган. Хусусан, “Пахтакор”да ўйнаб юрган кезлари уч карра мамлакат чемпиони, Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлган.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси сафида Осиё кубогида зафар қучган.

Аббосбек Файзуллаев шахсий совринлари сонини ҳам кўпайтириб бормоқда. У ҳозирга қадар “Осиё кубоги U-20” мусобақасининг энг яхши футболчиси, 2023 ва 2024 йилларда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси, 2023-2024 йилги мавсумда Россия Премьер-лигаси кашфиёти, 2023 йилда Осиёнинг энг яхши ёш ўйинчиси, деб топилган.

Ўзбекистон футболчиларини БААда нималар кутяпти?

Шомуродов бўлганида жамоани аниқ қутқарарди!

Файзуллаевдан хушхабар!

Бунақаси бўлмаган: Ҳусанов, Шомуродов ва Файзуллаев ҳақида!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Negmat Negmatov
03/06/2025 10:06
Аббосбек супер , насиб этса хали ЖЧ -тида ёркин уйинлари билан , биз футбол ишкибозларини хурсанд килади ва Барселона сафида Европа ЧЛ голиби булади Иншооллох. Омад Аббосбек, Омад жонажон Узбекистоним