ФАКТ! "Қўқон-1912" чемпионат доирасида "Насаф"га қарши 22 ўйиннинг 5 тасида ғалаба қозонган холос

CHERY AUTO

Coca Cola Суперлигаси 9-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви 14 июль куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Беллашув бугун соат 19:00да старт олади. "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати мазкур баҳс олдидан жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларини тақдим этди.

Tecno

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 22 марта тўқнаш келишган. “Насаф” ўйинларнинг 14 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Учта учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати – 40-22, “Насаф” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “аждарлар” 45 очкони қўлга киритган. “Қўқон-1912” очкоси 18 тани ташкил этади.

Қўқонда ўтказган сўнгги беш учрашув

27.08.2019. Қўқон-1912 – Насаф - 1:0
13.09.2018. Қўқон-1912 – Насаф - 1:1
21.04.2018. Қўқон-1912 – Насаф - 0:0
04.03.2017. Қўқон-1912 – Насаф - 1:2
26.08.2016. Қўқон-1912 – Насаф - 1:2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!