Европага сиғмай қолган юлдузни Саудияда кутишяпти

CHERY AUTO

Бразилиялик легионер Антони “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморимнинг бошланаётган мавсум учун ҳам режаларига киритилмади.

Tecno

Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида “Бетис”да ўтганган Антони сермаҳсул ўйин кўрсатди. Аслида испан клуби уни яна ижарага олиб қолмоқчи эди. Бироқ манчестерликлар 25 ёшли ўйинчини тўлиқ трансфер қилишни сўради. “Бетис”да эса, бу юлдуз учун етарли маблағ топилмади.

Юзага келган вазиятдан Саудия Арабистони клублари фойдаланиб қолиши мумкин. Сўнгги маълумотларга қараганда, икки жамоа Антони трансферини амалга оширишни режалаштиряпти.

Антони учун идеал вариант Европада қолиш экани айтилмоқда. Аммо футболчи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни истаса, шайхлар таклифини қабул қилишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!