 
                Европа лигаси. "Шахтёр" - "Базель": Матнли трансляция
- 90+5' Учрашув якунланди. "Шахтёр" ярим финалда. Ушбу матнли трансляцияни Жавоҳир Азимов олиб борди. 
- 90+4' Ўйин охирида номинал меҳмонлар ҳисобни яна битта голга қисқартириши мумкин эди. Бироқ Пулулунинг зарбасини Пятов ушлаб олди. 
- 90+2' ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Ва ниҳоят! "Базель" футболчилари жавоб тўпини йўллашди. Рикки қанотдан ошириб берилган узатмани бўш қолган дарвозага киритди. 
- 90' Майкл Оливер ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берди. 
- 88' ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Додо узоқ бурчакка аниқ зарба берди. 
- 86' "Кончилар" сафида ҳам 3 нафар ўйинчи бир вақтда майдонни тарк этди: Жуниор Мораес, Антонио ва Тайсон ўйинни қолгн қисмини захира ўриндиғида кузатади. Уларнинг ўрнида Тете, Майкон ҳамда Дос Сантос баҳсни якунлаб қўяди. 
- 82'Ҳеч бўлмаса йирик ҳисобдан қутулиш учун "Базель" вакиллари ҳужумга ўтмоқда. Бироқ имкониятлар ярата олишмаяпти. 
- 78' Гол муалифи Патрик ўйиндан олинди. Унинг ўрнида Виктор Коваленко ҳаракат қилади. 
- 75' ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Тўп қаршисига яқинлашган Аллан Патрик дарвозабонни ожиз қолдириб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 
- 74' Тайсоннинг ажойиб рейди оқибатида яқиндагина майдонга тушган Маршан уни чалиб йиқитди. Оливер ҳеч иккиланмай 11 метрлик нуқтага ишора қилди. 
- 73' "Базель" мураббийидан бир вақтда учта ўзгариш: майдонда ҳаракат қилган Кабраль, Штокер, Ван дер Вирф ўрнига Адеми, Рикки ҳамда Родригес туширилди. 
- 72' Ўйиннинг энг фаол футболчиларидан бири Марлос захирага олинди. Энди унинг ўрнида Манор Соломон ҳаракат қилади. 
- 69'Бу сафар жарима майдончаси ичида тўп "Шахтёр" ҳимоячисининг қўлига тегди. Ҳакам вазиятни пенальтига етарли эмас, деб баҳолади. 
- 66'Тўпни дарвозабон устидан ошириб тепган Кабраль мўлжалда бироз адашди. 
- 63'Жарима майдончаси ичида Кабраль яккакурашда қатнашди. Унга нисбатан бироз қўпол ҳаракат оқибатида йиқилиб тушди. Оливер жим. 
- 61'Матвиенко оёқларига ортдан зарба берган "Базель" сардори Штокерни ҳакам ҳозирча оғзаки равишда огоҳлантирди. 
- 61'Матвиенкога нисбатан қўпол ўйнаган "Базель" сардори Штокер бу суфар оғзаки огоҳлантириш олди. 
- 60' Бироз аввал жароҳат олган Жака ўйинни давом эттира олмаслиги ойдинлашди. Унинг ўрнига Янник Маршан туширилди. 
- 58'Қарши ҳужумга ўтган Марлосни Пулулу қоидага зид рақишда тўхтатди. Қулай позициядан жарима зарбасини ижро этган номинал меҳмонлар вазиятни бой беришди. 
- 55' Майдон марказида Жака ўзининг дриблингини намойиш этди. Жуниор Мораес эса уни жароҳатлантирди. 
- 53' Тезкор қарши ҳужумга интилаётган рақибини қўллари билан ушлаб қолган Патрик огоҳлантирилди. 
- 52'Икки нафар рақибини алдаб, жарима майдончасига кирган Тайсон зарба позициясини йўқотди. 
- 50'Ўнг қанотдан Видмер юқорилатиб узатма амалга оширди. Олдинроққа чиққан Пятов тўпни ушлаб олди. 
- 48' "Кончилар" ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 
- 47'Кампонинг қулай узатмасини Артур Кабраль ўзига бўйсундира олмади. Вазият қўлдан кетди. 
- 46' Тайм бошида олдинга ўтган швецарияликлар офсайдда қолди. 
- 46' Жамоалар майдонга қайтишди. Иккинчи бўлим бошланди! 
- 45+1' Танаффус! 
- 45' Арбитр 1-таймга 1 дақиқа қўшиб берди. 
- 44'Артур Кабральнинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди. 
- 43' Бу сафар ўйиндан ташқари ҳолатда Жуниор Мораес. 
- 42'Ён чизиқда катта тезликда тўпга интилган Додо ён ҳакамни ҳам туртиб юборди. 
- 40'Қарши ҳужумни супер зарбаси билан якунлаган Маркос Антонионинг тепган тўпи тўсинга тегиб қолди. 
- 38' Узоқ масофадан чап оёқда дарвозани мўлжалга олган Марлоснинг зарбасини рақиб поосбони қайтарди. 
- 37' Ҳимоячилар ортидан югуриб чиққан Кабраль ўйиндан ташқари ҳолатда. 
- 35'Марлоснинг узатмасини ушлаб олишда Николич хатога йўл қўйди. Бироқ атрофдаги жамоадошлари вазиятни енгиллаштиришди. 
- 33'Пулулунинг қанотган оширган узатмасини тажрибали Пятов эгаллаб олди. 
- 32' Жарима зарбасини ижро этган Марлоснинг уриниши Николич томонидан қайтарилди. 
- 30'Петреттани донецкликлар майдон марказидаёқ зарарсизлантиришди. 
- 28' 21 ёшли Пулулу бурчакда техник ҳаракатлари билан бурчак зарбаси ишлаб олди. 
- 27' Катта тезликда олдинга югураётган Тайсонни ортдан йиқитган Фрай бош ҳакам Оливер томонидан огоҳлантирилди. 
- 26' Тайсоннинг зарбасини Николич эгаллаб олди. 
- 24'Биринчи 45 дақиқалик ярмида энг фаол ўйин кўрсатган футболчи Тайсон бўлиб турибди. 
- 23' Пулулу воқеалар ривожидан илгарилаб кетди. 
- 22' ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Идеал қарши ҳужум гол билан якунланди. Марлоснинг навбатдаги қулай пасидан сўнг Тайсон дарвозани ишғол қилди. 
- 20'Патрик чап қанотдан марказда турган шеригига тўп оширди. Мораеснинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди. 
- 17' Видмернинг зарбаси ҳимоячиларга теккан ҳолда, майдондан чиқиб кетди. Стандарт вазият ҳам муваффақиятсиз якунланди. 
- 15'"Кончилар" майдон марказида тўп назоратини қўлга олмоқда. 
- 14' Марлос навбатдаги сафар бурчак тўпини амалга оширди. Вазият бартараф этилди. 
- 13'Чап қанотдан ёриб кирган Пулулунинг зарбаси устун олдидан ўтиб кетди. 
- 11'Хавфли ҳужумга ўтган Патрикни рақиб ҳимоячиси чалиб йиқитди. Жабрланувчининг ўзи жарима зарбасини ижро этди. Ноаниқ. 
- 9' Бурчакдан узатма оширган Марлоснинг уринишини жамоадошлари эгаллай олмади. 
- 6'Яна бир бор "Базель" футболчилари яхши ҳужум уюштиришди. Бироқ вазият зарбагача етиб бормади. 
- 4'Номинал меҳмонлар голга ҳавфли ҳужум билан жавоб бера олишди. 
- 2' ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Марлоснинг узатмасини Жуниор Мораес дарвозага йўллаб, ҳисобни очди. "Базель" посбони тўпга чиқишда қўпол хатога йўл қўйди. 
- 2' Донецликлар ўйин бошида бурчак зарбаси ишлаб олишди. 
- 1' Учрашув бошланди! 
- 0'Жамоалар майдонга тушиб келишди. Ўйин 1 дақиқалик сукут билан бошланади. 



Фикрлар