"Евро-2024". Испания - Англия: Матнли трансляция
"Евро-2024" финалидан ўрин олган Испания - Англия учрашуви старт олди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+4'

Қўшиб берилган вақт тугади! Испания ўз тарихида 4-бо Европада тенгсиз!
- 90+2'
Сака ҳужумла қоида бузди, учрашув якунига саноқли дақиқалар қолмоқдаа
- 90'

Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди
- 90'

Кетма-кет сейвлар! Дастлаб Райснинг зарбасини Симон, Геҳининг зарбасини Ольмо қайтарди!
- 89'

Фоденнинг ўрнига Тоуни, Ямалнинг ўрнига Мерино туширилди
- 87'

Гоооооооооооооооол! Кукурельанинг узатмасидан кейин Оярсабаль дарвозани ишғол қилди
- 84'

Ле Норманн ўрнига Начо туширилди
- 82'

Ямалдан хавфли зарбаа! Пикфорд қайтарди
- 80'
Ҳисоб тенлашганидан кейин Испания ҳужумга эътиборини қаратди
- 77'

Никонинг узатмасини ҳимояси қайтарди, бурчак зарбаси
- 73'

Гоооооооооооооооооооооооооол! Коул Пальмердан ажойиб зарбаааа!
- 69'

Мейну ўрнига Пальмер туширилмоқда
- 67'

Испанларда ўзгариш: Моратанинг ўрнига Оясабалт тушди
- 65'

Моратанинг узатмасидан кейин Ямал зарба йўллади, Пикфорд қайтарди!
- 63'
Беллингем алдамичи ҳаракатлар билан зарба йўллади, аммо ноаниқ чиқди
- 61'

Энди Англияда ўзгариш: Кейн ўрнига Уоткинс тушди
- 58'

Дарвоқе, тайм бошида Родрининг ўрнига Субименди туширилганди
- 55'
Испанларда кетма-кет иккита хавфли вазият, дастлаб Моратанинг зарбасини ҳимоячи қайтард. Никонинг зарбасига аниқлик етшмади
- 52'
Стоунз Субимендини йиқитди ва сариқ олди
- 49'
Ҳисобни очган испанлар яна ҳужумга ўтишди, Ольмонинг зарбаси ноаниқ чиқди
- 47'

Гоооооооооооол! Ямалнинг узатмасидаг кейин Нико ҳисобни очмоқда!
- 45'

Иккинчи таймга старт берилди
- 45+2'

Қўшиб берилган вақт тугади, танаффус...
- 45+1'

Ўйиндаги илк аниқ зарба, Фоденнинг зарбаси кучсиз чиқди. Симон ўз ўрнида
- 45'

Таймга 2 дақиқа қўшиб берилди
- 44'
Уокер катта тезликда олдинга югурди, аммо испан ҳимоячиси қомда бузди
- 43'
Моратага бу сафар ҳам зарба йўллашга қўйиб беришмади
- 40'
Испанлар майдон марказида тщп назоратига эгалик қилмоқда
- 37'
Испанлар ҳужумда, Руиснинг узатмаси Моратага қадар етиб бормади
- 34'
Льяпорт жарима майдончаси ичида йиқилганди, аммо ҳакам жим, ҳаттоки ВАРда ҳам текширилмади
- 31'

Ольмо Райснинг биқинидан "дарча" очиб қўяй деди, ҳакам унга сариқ кўрсатди
- 28'

Фабиан Руиснинг зарбаси кучсиз чиқди, Пикфорд ўз ўрнида
- 25'

Кейн Руиснинг оёғига тепди ва сариқ олди
- 23'

Ямалнинг зарбасини Геҳи қайтарди, бурчак тўпидан фойдалана олмади Испания
- 21'
Испания ҳужумда қоида бузди, Кукурелья айбдор
- 18'
Шоу бу сафар Ямалга имкон қолдирмади
- 15'

Англия ҳужумга ўтди, Уокернинг узатмасини Льяпорт қайтарди!
- 13'
Испанлардан дастлабки зарба, Родрининг узатмасидан кейин Ле Норманн зарба йўллади, аммо ноаниқ
- 11'

Нико чап қанотдан олдинга бориб зарба йўллади, аммо Стоунз қайтарди
- 8'
Ўйин асосан майдон марказида кеяпти, инглизлар назорат қиляпти
- 5'

Испаниларнинг биринчи массив ҳужуми, Никонинг узатмаси Моратагача етиб бормади, бурчак тшпи
- 3'
Ўйинни Англия бошлади, стартдаёқ инглизлар фаол ҳужумлар уютиряпти.
- 1'

Бош ҳакам хуштагини чалди ва ўйинга старт берди
- *'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! "Евро-2024" финал Англия - Испания ўйини бошланиш арафасида



Фикрлар