
"Esports World Cup Chess". Нодирбек Абдусатторов чорак финалда юришини тўхтатди
Хабарингиз бор, айни кунларда Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида мукофот жамғармаси 1 миллион 550 минг долларлик "Esports World Cup Chess" мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Нодирбек Абдусатторов бироз аввал ярим финал йўлланмаси учун Франция вакили, "Grand Swiss 2021" ғолиби Алиреза Фирузжа билан беллашувини ўтказди. Қизиқарли ўтган баҳсда вакилимиз биринчи партияда вақт тугагани боис имкониятни бой берди, иккинчи ўйинда эса қўпол хатога йўл эвазига имкониятни бой берди.
Маълумот учун, ушбу чемпионатда Жавоҳир Синдаров ҳам иштирок этди. У гуруҳ босқичида икки бора мағлуб бўлиб, турнирни тарк этганди.
Шу тариқа, Абдусатторов ҳам мусобақадаги юришини тўхтатди. 20 ёшли гроссмейстер ТОП-8ликка киришга муваффақ бўлди ва 85 минг АҚШ долларини ўзиники қилиб олди. Жавоҳир Синдаров эса 13-ўрин ҳамда 50 минг АҚШ долларини қўлга киритди.
Фикрлар