
Эриксен "Тоттенхэм"да қоладиган бўлди
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби хавбеки Кристиан Эриксен жорий мавсум охиригача жамоада қоладиган бўлди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “шпорлар” 27 ёшли даниялик футболчи билан амалдаги шартномани узайтиришмоқчи ва унга ҳафтасига 220 евро маошли шартнома таклиф қилишни режалаштиришмоқда. Таъкидлаш керакки агар ушбу келишув имзоланса, Эриксен жамоадоши Харри Кейндан сўнг “Тоттенхэм”нинг энг кўп маош оладиган 2-футболчисига айланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Эриксен унинг учун пул муҳим эмаслиги ва фаолиятини “Реал”, “Барселона” ёки “Ювентус” клубларидан бирида давом эттирмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. У “Тоттенхэм” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда.
Фикрлар