Эрик тен Хаг учта талаб қўйди

  • 16 Jun 08:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномани узайтириши кутилаётган Эрик тен Хаг келишувни имзолашдан олдин клуб раҳбарияти олдига учта талаб қўйди.

Tecno

Нидерландиялик мутахассиснинг биринчи талаби – спорт директори Жейсон Уилкокс жамоа тактикасига аралашишни тўхтатиши керак. Бу раҳбар мураббийларга Бруну Фернандешни қайси позицияда ўйнатишн уқтираётгани Эрик тен Хагга ёқмаяпти.

Иккинчидан, клуб раҳбарияти ортга қайтаришга уринаётган Жейдон Санчо бош мураббийга қилган муносабати учун фақатгина оммавий тарзда узр сўраганидан кейингина жамоага қўшилиши мумкин.

Учинчи талаб – клуб мураббийлар штаби вакили Бенни Маккарти билан ҳам шартномани узайтириши керак.

Агар томонлар барча масалалар бўйича келишувга эришса, ўртада 2027 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома имзоланади.

Comments

You must be logged in to commet!