Эпласанг, ўйнамайсанми?

  • 1 октябрь, 2024, 10:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг олтинчи турида “Манчестер Юнайтед” ўз мухлислари кўз ўнгида “Тоттенхэм”га 0:3 ҳисобида ютқазди.

Tecno

Бу баҳсдан кейин кўплаб мутахассислар Эрик тен Хаг ва унинг жамоасини аёвсиз танқид қилмоқда.

Ўйин борасида ўткир фикр билдирган экспертлар қаторига машҳур ҳужумчи Алан Ширер ҳам қўшилди.

- “Тоттенхэм” манчестерликлардан анча яхши ўйнади. “Манчестер Юнайтед” расво бўлди, учта гол ўтказгани бу жамоанинг омади чопганини билдиради.

Кимдир менга “Манчестер Юнайтед” қанақа жамоа эканини тушунтириб берадими? Уларнинг тизими қанақа? Режаси борми? Улар ҳужум қиляптими ёки ҳимояланяптими? Прессинг қани?

Бу жамоа қандай ўйнаётганини умуман тушуниб бўлмаяпти. Ҳаммаси расво, - деди Алан Ширер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!