Энцо Мареска: "Ҳозир "Ливерпуль"га қарши ўйнаш учун энг қулай пайт эмас"
"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска 7-тур доирасидаги "Ливерпуль"га қарши баҳс олдидан рақиб ҳақида фикр билдирди.
"Менимча, ҳозир уларга қарши ўйнаш учун энг яхши вақт эмас, чунки улар очко йўқотишди. Бу ҳар доим оғир учрашув.
Улар мавсумни фантастик тарзда ўтказишяпти, айниқса Диогу Жота билан боғлиқ фожиадан кейин. Мен ҳам худди шундай ҳолатни 20 йил аввал футболчи бўлганимда бошимдан ўтказганман. Бу футболчилар учун ҳам, клуб учун ҳам, мураббий учун ҳам осон эмас. Машғулот базасига келиб, ҳар куни бирор ўриннинг бўш турганини кўриш жуда оғир. Бунга чидамли бўлиш керак.
Шунинг учун, менинг фикримча, уларнинг ҳолати ёмон эмас, аксинча, жуда яхши. Чунки улар қийин муаммони енгишга ҳаракат қилишяпти", – дея таъриф бериб ўтди "аристократлар" мураббийи.
Эслатиб ўтамиз, 3 июль куни "Ливерпуль" ҳужумчиси Диогу Жота ва унинг укаси Андре Тейшейра да Силва (Португалиянинг "Пенафиэл" клуби футболчиси) Испаниядаги ЙТҲда вафот этган эди.



Фикрлар