CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим муваффақиятсиз ўтган мавсумдан кейин жамоа таркибини қайта шакллантиришга алоҳида урғу бермоқда.

Tecno

Клуб раҳбарияти мураббийлар штабига керак бўлмай қолган ўйинчилардан тезроқ қутилмоқчи ва уларнинг ўрнига янги ижрочиларни олиб келишни режалаштирган.

The Sun нашрининг ёзишича, клуб биринчи бўлиб кетадиган тўрт нафар юлдуз номини эълон қилди. Унга кўра, шу ёз ичи Маркус Рэшфорд, Антони, Жейдон Санчо ва Алехандро Гарначо ўрнини бешатиб бериши талаб этилади.

Бу ўйинчилардан уч нафари мавсумни ижара асосида бошқа клубларда якунлади ва яна Манчестерга қайтиб келди.  

Агар бу тўрт футболчи тез орада ўзига янги жамоа топмаса, “Манчестер Юнайтед” уларни АҚШдаги турнега жалб қилмайди. Бу ўйинчилар клуб базасида индивидуал машғулот ўтказиб туриши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!