Энди расман. Бошкович Жиззахда!

  • 6 апрель, 2023, 10:31
  • Yahyoxo’ja Ulug’xo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Маълумки "Навбаҳор"дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг жамоамиз бош мураббийи Ёрқин Назаров истеъфога чиқарилган эди.

Кеча "Сўғдиёна" қароргоҳида Чернагориялик мураббий Иван Бошкович билан мавсум сўнгига қадар бўлган шартнома имзоланди.

Tecno

Маълумот ўрнида Иван Бошкович 1982-йил 1-ванвар санасида Чернагория давлатида таваллуд топган.
Иван Бошкович мураббийлик фаолияти давомида 2018-йили "Ҳуаи Тҳалаенг Унитед" жамоасида ёшлар мураббийи бўлган.

2019-йилда "Лампанг" жамоасида ёрдамчи мураббий. 2020-йил "Бунёдкор У19" жамоаси мураббийи, 2021-йилда "Бунёдкор-2" бош мураббийи, 2022-йилда "Бунёдкор" Бош мураббийи бўлган.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!