Энди қозоғистонлик спортчида допинг чиқса, берилган мукофот пуллари ва уй-жойлар қайтариб олинади

CHERY AUTO

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг ахборот хизмати хабар берди.

Tecno

Жисмоний тарбия ва спортга оид қонун ҳужжатларига спортчи, мураббий ва спорт ташкилотлари раҳбарларига нисбатан дисквалификация қилинган Олимпия ўйинлари ва бошқа мусобақалар совриндорларига берилган пуллик рағбатлантириш, мол-мулк ва уй-жойларни қайтартириш, уларни умрбод моддий таъминлашни тўхтатиш, спорт разрядлари ва унвонлари, давлат мукофотлари ва имтиёзларидан маҳрум этиш тўғрисида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Шунингдек, спортчига допинг буюрган шахсга 200 ЭКИҲ миқдорида жазо чорасини қўллаш кўзда тутилган.

Антидопинг чораларини кучайтириш аксарият МДҲ давлатларининг қонунчилигида мавжуд, аммо Ўзбекистонда ҳозирга қадар мазкур меъёрлар ҳали жорий этилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!