Эмери ёзда "Арсенал"га 3 нафар янги футболчи сотиб олишни режалаштирмоқда

  • 25 Mar 15:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери жамоасининг ёзги трансферлар режасини тузиб чиқмоқда.

Tecno

The Mirror нашри тарқатган хабарга кўра испаниялик мутахассис мавсумлар оралиғида “канонирлар” сафига 1та чап қанот ҳимоячиси ҳамда 2та ярим ҳимоячи сотиб олишни режалаштирган.

Бунинг учун раҳбарият унга 52 млн евро беради. Бироқ, агар “Арсенал” ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритса ёки Месут Ўзил сотиб юборилса, ушбу маблағ янада оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” айни дамда премьер-лига мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Comments

You must be logged in to commet!