Элит Чемпионлар лигаси. "Ал-Аҳли" - "Насаф": Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум

  • 14 сентябрь, 19:50
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Элит Осиё Чемпионлар Лигаси 2025/26 мавсумида юртимиз номидан "Насаф" қатнашади. "Аждарлар" мусобақанинг 1-турида сафарда "Ал-Аҳли" билан ўйнайди.

Tecno

"Ал Аҳли" – "Насаф" учрашуви олдидан мусобақа расмийлари ва ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказишди.

Унда "Насаф" бош директори Алишер Юсупов, жамоа менежери Қобилжон Шодмонов ва маъмур Алишер Турдиқулов қатнашди. Йиғилиш давомида эртанги беллашувга оид ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, жамоаларнинг либос ранглари ҳам келишиб олинди. Қарорга кўра, мезбонлар тўлиқ оқ либосда, "Насаф" эса тўлиқ қизил либосда майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, "Ал-Аҳли" - "Насаф" баҳси эртага соат 23:15да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!